Оқдарё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тумандаги Тараққиёт маҳалласида жойлашган 41-умумтаълим мактабини М-37 магистрал йўли билан боғловчи ички йўли таъмирланиб, асфальтобетон қопламаси ётқизилди. Ушбу қулайлик маҳалла аҳлини бениҳоя мамнун этди.