59,9 километр йўл қуриш ишлари давом этяпти
Самарқанд шаҳри бўйича жами 1821 та кўча бўлиб, унинг умумий узунлиги 848,06 километрни ташкил этади. Шундан 444,6 километри марказий шаҳар кўчалари бўлса, 403,4 километри шаҳар ички кўчаларидир. 2020 йилда ҳозирги кунга кадар тасдиқланган дастурларга мувофиқ инжиниринг компаниялари томонидан республика бюджет, инқирозга қарши курашиш жамғармаси, инвестиция дастури ҳамда вилоят фаровонлигини ошириш жамғармасига ажратилган маблағлар ҳисобидан лойиҳа қиймати 790 миллиард сўм бўлган жами 59,9 километр йўл қуриш ишлари бошланиб, бугунги кунга қадар 356 миллиард сўмлик қурилиш пудрат ишлари амалга оширилди.